
5 февралда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда
Эртага республика ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир, қор ва туман кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет 5 феврал куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 12-14 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража илиқ, кундузи +16...+18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, Устюртда кечаси ва кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси +6...+11 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.





