
Андижонда 100 минг долларлик криптовалюта товламачилиги фош этилди
Ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида кўрсатган шахслар фуқарони алдаш орқали йирик миқдордаги криптоактивларни ўзлаштириб олгани маълум бўлди.

Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи, 1995, 1998 ва 2002 йилларда туғилган уч нафар шахс Андижон туманида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган фукарога нисбатан товламачилик содир этганликда гумонланмокда. Улар жабрланувчини автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган.
Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари товламачилик йули билан жабрланувчига тегишли 100 минг АҚШ доллари кийматидаги криптовалютани ўзлаштириб олган. Криптоактивлар эвазига 160 минг АКШ доллари миқдорида қалбаки пул берилгани аникланган.
Жиноий жавобгарлик
Хозирда мазкур холат юзасидан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-кисми «а» банди хамда 176-моддаси 3-кисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда криптоқаллоблар рекорд даражада — 17 млрд доллар ўғирлаган эди.





