Асадбек Жумаев тайинланган 10 сутка қамоқ жазосини ўтамоқда

28.02.2026 | 17:352 daqiqa

Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган блогернинг ҳибсхонадаги суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Асадбек Жумаев тайинланган 10 сутка қамоқ жазосини ўтамоқда © Ijtimoiy tarmoqlar

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 27 феврал куни Асадбек Жумаевга оид маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиб, биринчи инстанция судининг жарима қўллаш ҳақидаги қарорини бекор қилганди ва унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган эди. Қарор Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасининг протестидан сўнг қабул қилинди.

5

Тармоқларда тарқалаётган суратларда 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Жумаевнинг сочи олингани ва у ҳибсхонада тозалаш ишларига жалб этилгани акс этган. У аввалроқ ЙПХ ходимларини обрўсизлантирувчи баёнотлари билан жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди.

6

Гап шундаки, 2026 йил январ ойи бошида Тошкент шаҳри Шаҳрисабз кўчасида икки BMW автомобили ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалган. Автомобилларда давлат рақам белгиси бўлмаган ва қўшимча жиҳозлар ўрнатилгани қайд этилган.

7

Ўша воқеа иштирокчиларидан бири «Uzbelas Performance» автосервиси ходими Асадбек Жумаев бўлган. У блогер Малик Муҳамедовга берган интервьюсида қоидабузарлик учун оддий шахс 15 суткага қамалиши мумкинлигини, ўзи эса 10 БҲМ миқдоридаги жарима билан қутулганини айтиб, бу ҳолатдан «фахрланиши»ни билдирган.

8

25 феврал куни ЙПХ ходимининг ўлимига олиб келган ЙТҲдан кейин мазкур интервью парчалари янада кенг тарқалди ва жамоатчилик фаоллари бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чора кўришни талаб қилди. Шундан сўнг ИИББ Жумаевнинг узр сўраган видеосини эълон қилди.

Суд қарори билан унга нисбатан қўлланган аввалги жарима бекор қилиниб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Teglar

Mavzuga oid