Logo

«Бизнесни ривожлантириш банки» аҳолини кооперация асосида даромад олишга ўргатмоқчи

Bugun 16:382 daqiqa

Банкнинг бошқарув раиси Қорақалпоғистонда маҳаллий тадбиркорлар, ташаббускор аҳоли вакиллари билан учрашди ҳамда янги кооперация лойиҳалари ва микробизнес ташаббусларини бориб кўрди. Бу ишлар аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган.

«Бизнесни ривожлантириш банки» аҳолини кооперация асосида даромад олишга ўргатмоқчи

Ўзбекистон президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 3-сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

photo_2026-09-16_14-13-57

Хусусан, 16-сентябр куни банкнинг бошқарув раиси Сахи Аннакличев Қорақалпоғистоннинг Қанликўл туманида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар, ташаббускор аҳоли вакиллари билан учрашди ҳамда янги кооперация лойиҳалари ва микробизнес ташаббуслари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида тумандаги «Арзимбеткўм» МФЙда истиқомат қилувчи ва ўз хонадонида қулупнай етиштириш бўйича бой тажрибага эга тадбиркор Ихласбай Ниетбаев фаолияти ўрганилди. Тадбиркор банк кўмагида 2 йил давомида 100 та хонадонни кооперация асосида бирлаштириб, аҳолига қулупнай етиштириш агротехнологияларини ўргатиш ва тайёр маҳсулотни харид қилиш тизимини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

photo_2026-09-16_14-13-49

Ушбу ташаббусни тизимли ташкил этиш мақсадида банк томонидан кооперация аъзоларини ўқитиш учун махсус ўқув марказини ташкил этиш ҳамда жараёнга «Агростар ҳолдинг» корхонасининг малакали агроном ва мутахассисларини жалб этишга келишиб олинди.

Шунингдек, бошқарув раиси «Жер алтин ғазийнем» фермер хўжалиги раҳбари Муратбай Аралбаевнинг тажриба майдонида бўлди. Бўлғуси кооперация ташкилотчиси ҳозирда 70 сотих майдонда ежевика, годжи ва малина каби сердаромад мева турларини ҳамда 8 гектар майдондаги кўлда балиқ етиштиришни йўлга қўйган. Ушбу тадбиркорнинг тажрибаси ва кластер ёндашуви асосида тумандаги 300 та хонадонни ушбу резавор ва мева турларини етиштиришга ўргатиш ва кооперация лойиҳасини ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.

photo_2026-09-16_14-13-46

Учрашувлар якунида маҳаллий тадбиркорларнинг тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда аҳоли хонадонларида даромадли мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, уларни замонавий білимларга ўқитиш ҳамда комплекс молиявий-ташкилий мадад бериш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Teglar

Mavzuga oid