
Ҳафта бошида ҳудудларда ёмғир кутилмоқда
Янги ҳафта Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво, ёмғир ва кучайиб бораётган шамол билан бошланади.
© Javhar ChorshanbiyevaҲафта бошида Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво беқарор бўлиши, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, 9 февраль, душанба куни республика бўйлаб ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, секундига 3–8 метр тезликда эсади, айрим пайтларда 10–12 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража илиқ, кундузи эса +14...+16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади.
Хоразм вилоятида ҳам ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва туман кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқдан +3 даража илиққача, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айримжойлардаа 22-25 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда 22-25 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан баъзи жойларда ёмғир ёғади, тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда 20-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.





