Logo

Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача исийди

Bugun 11:251 daqiqa

13-17-июл кунлари Ўзбекистонда бўйлаб иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳафта охирига бориб иссиқ янада кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача исийди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 13-17-июл кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Душанба куни кундузи Ўзбекистон бўйича иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийсида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +38...+41 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+44 даражагача бўлади.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача иссиқ аста-секин кучайиб боради.

Кундузги ҳаво ҳарорати +41...+43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+44 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво дим бўлиб, +23...+28 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +28...+33 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

13-14-июл кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 июлда Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати +38...+40 даража, 15-17-июлда +40...+43 даража, кечалари эса асосан +25...+28 даража бўлади.

Teglar

Mavzuga oid

Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача исийди | Vaqt.uz