Logo

«Исталган жойга зарба берамиз»: Путин Ғарбга муносиб жавоб ваъда қилди

Kecha 22:201 daqiqa

Россия президенти Ғарб давлатларини қароқчилик ва талончиликда айблади.

«Исталган жойга зарба берамиз»: Путин Ғарбга муносиб жавоб ваъда қилди © Videodan kadr

Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари Россиянинг савдо кемаларини мусодара қилишга уринишига Москва «муносиб жавоб» қайтаришини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Россия кемаларининг ҳаракатини чеклаш орқали халқаро ҳуқуқни бузмоқда.

Путин бундай ҳаракатларни «қароқчилик ва талончилик» деб атади. У Россия ҳукумати бундай ҳолат амалда бошланса, жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини таъкидлади.

«Агар бу ҳолат амалиётда қўлланилса, биз ҳам муносиб жавоб қайтаришга мажбур бўламиз. Бунда жавоб зарбаси айнан кемаларимизга ҳужум қилинган сув ҳудудларида берилиши шарт эмас», — деди Россия президенти.

Россия ҳар қандай жойга зарба бериши мумкин

Путиннинг айтишича, Россия жавоб чораларини қаерда амалга оширишни ўзи белгилайди. У Москва учун бунинг аниқ бир ҳудуд билан чекланмаслигини билдирди.

«Балким, ўзимиз зарур ва мақбул деб ҳисоблаган жойда. Исталган ерда», — деди Путин.

НАТОнинг Осиёдаги иштироки

Путин аввалроқ НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги иштирокини босқичма-босқич кенгайтириб бораётганини айтган эди. Унинг фикрича, алянснинг ушбу ҳудудда янги қуролларни жойлаштириш режалари Россия хавфсизлиги учун қўшимча таҳдидларни юзага келтирмоқда.

Teglar

Mavzuga oid