add

«Lukoil» нефт арзонлашуви ортидан давлат ёрдамини сўрамоқда

Kecha 17:352 daqiqa

Россия нефтига чуқур чегирма ва демпфер механизмидаги манфий тўловлар йирик нефт компанияларни бюджетдан қўллаб-қувватлаш масаласини кун тартибига чиқарди.

«Lukoil» нефт арзонлашуви ортидан давлат ёрдамини сўрамоқда

Россиядаги энг йирик хусусий нефт компанияси — Lukoil нефт нархларининг кескин тушиб кетиши ортидан ҳукуматдан ёрдам сўраб чиқди. TRTнинг турли нашрларга таяниб хабар қилишича, АҚШ санкциялари остидаги компания Энергетика вазирлиги орқали солиққа тортиш тартибини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Гап 2018 йилда бензин нархларини барқарорлаштириш учун жорий этилган демпфер механизми ҳақида кетмоқда. Ҳозирги вазиятда Россия нефти жаҳон котировкаларидан қарийб 50 фоиз арзон сотилмоқда, чегирма эса 20 доллардан ошиб кетган. Шу сабаб декабр ойида нефт компаниялари бюджетга демпфер орқали 13 млрд рубл тўлаши керак бўлади.

«Lukoil» эса солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган чегирмани баррелига 10–15 доллар даражасида чеклашни таклиф қилмоқда. Бу ҳолда нефт компаниялари бюджетга пул тўламайди, аксинча, давлатдан компенсация олиш имкониятига эга бўлади.

Демпфер босими

Компания мактубида таъкидланишича, «Urals» нефтининг «Brent»га нисбатан чегирмаси ошиши демпфер тўловларини «манфий зона»га ўтказиб қўйган. Илгари бу механизм орқали бюджет нефт компанияларини қўллаб-қувватлаган: 2023 йилда тўловлар 881 млрд рублни, ундан олдинги йилда эса 1,8 трлн рублни ташкил этган.

Энди эса, паст нархлар туфайли декабр–январ ойларида нефт компаниялари бюджетга 47 млрд рублга яқин маблағ ўтказиши мумкин. Бу ҳолат соҳада молиявий босимни янада кучайтиради, дейди бозор иштирокчилари.

Фойда ва нархлар

Нархлар тушиши нефт компаниялари молиявий натижаларига аллақачон таъсир қилган. «Lukoil» 2025 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра фойданинг қарийб ярмини йўқотди: кўрсаткич 287 млрд рублга тушди. Йил аввал эса у 590 млрд рублни ташкил этган эди.

Қишки ойларда вазият янада оғирлашди: декабрда «Urals» нархи 39 долларга, январда эса 35–37 фоизгача тушди. Бу пандемия давридан бери энг паст даража ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, нефт 40 доллардан паст бўлган шароитда Россиядаги қазиб олиш лойиҳаларининг қарийб ярми зарар билан ишламоқда.

Ушбу вазият нефт-газ соҳаси учун бюджет, солиқ сиёсати ва давлат қўллаб-қувватлаши масалаларини янада долзарб қилиб қўймоқда.

Teglar

Mavzuga oid