add

«Миллий банк» 1,9 трлн сўм соф фойда олди

Bugun 17:352 daqiqa

Ўзбекистон банклари 2025 йил учун молиявий ҳисоботларини эълон қилишни бошлади. Бир неча йилдан бери фойда бўйича етакчи — «Миллий банк» йилни ўсиш билан якунлади. Бироқ, 2022 йилги рекорд янгиланмади.

«Миллий банк» 1,9 трлн сўм соф фойда олди

«Миллий банк» 2025 йилги молиявий ҳисоботини эълон қилди. Йил давомида банк 1 трлн 919 млрд сўм соф фойда олган. Бу 2024 йилга нисбатан 196,8 млрд сўмга ёки 11,6 фоизга кўпроқ. 

Сўнгги йилларда банкнинг фойдаси қуйидагича: 

2025 йил — 1,9 трлн сўм;

2024 йил — 1,7 трлн сўм;

2023 йил — 1,7 трлн сўм;

2022 йил — 2,4 трлн сўм;

2021 йил — 983 млрд сўм. 

2022 йилда банк 2,4 трлн сўм билан рекорд даражада соф фойда олганди. Ўша йили Россия ва Украина ўртасидаги уруш бошланиб, Ўзбекистонга кўплаб россиялик экспатлар кўчиб келганди. 

Ўтган йили банкнинг фоизли даромадлари 15,5 фоизга кўпайиб, 17,5 трлн сўмни ташкил қилди. Фоизсиз даромадлар эса 54 фоизга кўтарилиб, 11,4 трлн сўмга етди. 

Бу «Миллий банк” фақат кредит фоизлари билан эмас, балки хизматлар орқали даромад олишни тезроқ суръатда кўпайтираётганини билдиради. Бу эса аллақачон замон талабига айланиб бормоқда. 

Банкнинг фоизли харажатлари 19,8 фоизга ўсди ва 11,8 трлн сўмга етди. Фоизсиз харажатлар 32 фоизга кўпайиб, 1,2 трлн сўмни ташкил қилди. 

Йил давомида «Миллий банк» хорижий валютадан (асосан доллар) 1,6 трлн сўм фойда олган, аксинча 570 млрд сўм зарар кўрган. 

Ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа харажатлари учун 2025 йилда 1 трлн 346 млрд сўм тўланган. Бу ўтган йилга нисбатан 18,7 фоизга кўпроқ. 

Бошқа банклар ҳам молиявий кўрсаткичларини бирин-кетин эълон қилмоқда. «Тенге банк» йилни 54,9 млрд сўм (+51,6 фоиз) фойда билан якунлади. «Мадад Инвест банк»нинг соф фойдаси эса 8,9 млрд сўмни (+27,3 фоиз) ташкил қилди. 

Маълумотларга кўра, 2025 йилни «СҚБ» 1,88 трлн, «Asia Alliance Bank» 505,6 млрд, «Асакабанк» 254,2 млрд, «Агробанк» 97,7 млрд, «Apex bank» 95,6 млрд, «Ҳаёт банк» 41,21 млрд сўм билан якулаган. 

Шунга қарамай, уларнинг молиявий ҳисоботлари ҳозирча расмий равишда эълон қилинмаган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги банклар 2025 йилда рекорд даражада фойда олаётгани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Fozil Qambarov

Fozil QambarovMaqolalar soni: 39

Barchasi

Mavzuga oid