Мубашшир Аҳмад бошқа колонияга кўчирилди

Bugun 10:142 daqiqa

Таниқли диний олим Мубашшир Аҳмад жазо муддатини ўташ жойи Товоқсой колониясига кўчирилди.

Мубашшир Аҳмад бошқа колонияга кўчирилди © Foto: Kun.uz

Таниқли диний олим ва жамоат фаоли Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) жазони ижро этиш муассасасидан бошқа ҳудудга кўчирилди. У шу пайтгача Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги колонияда сақланаётган эди.

Яқинларининг маълум қилишича, у эндиликда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Товоқсой қишлоғидаги жазони ижро этиш муассасасига ўтказилган. Ҳозирда у шу ерда жазо муддатини давом эттирмоқда.

Кўчирилиш жараёни кутилмаган тарзда амалга оширилгани қайд этилмоқда. Бу ҳақда расмий идоралар томонидан ҳозирча аниқ изоҳ берилмаган.

Одатда маҳкумларни бошқа муассасага кўчириш амалиёти сақлаш тартибини ўзгартириш, хавфсизлик масалалари ёки маҳкумнинг соғлиғи каби омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ мазкур ҳолатда қандай омиллар асос бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябр куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани суди ҳукми билан 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Шундан сўнг, Мубашшир Аҳмад суд ҳукми устидан апелляция шикояти бермасликка қарор қилган.

Касаллиги тасдиқланган

Алишер Турсуновнинг адвокатлари январ ойида мижозининг аҳволи кескин ёмонлашиб бораётгани сабаб ортиқ жазо муддатини ўтолмаслиги ҳақида баёнот билан чиққанди. Аммо кейинроқ Олий мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Навоийдаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясига ташриф қилиб, маҳкум Алишер Турсуновнинг тиббий ёрдам кўрсатилишидан шикояти йўқлигини қайд этган.

Кейинчалик Алишер Турсунов чуқурлаштирилган тиббий муолажалар учун Тошкентдаги «Сангород» деб номланувчи жазони ижро этиш бошқармаси шифохонасига ўтказилган. Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан жазони қамоқда ўташга монелик қилувчи оғир касаллик — қандли диабетнинг оғир шакли билан оғриётгани тасдиқланган.

Хусусан, диний уламо Мубашшир Аҳмадга аниқ ташхис қўйилган «Қандли диабет II типи» – қўшма қарордаги «Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар» рўйхатида мавжуд.

Teglar

Mavzuga oid