Нетаняҳу Ню-Йоркка боради, бўлажак мэр эса уни қўлга олишни режалаштирмоқда

08.07.2025 | 21:402 daqiqa

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ню-Йоркка боришни режалаштирмоқда. АҚШ Демократик партиясидан шаҳар мэри лавозимига номзод Зохран Мамданий Халқаро жиноий суд (ХЖС) чиқарган ордерга таянган ҳолда, уни ҳибсга олишга ваъда берган.

Нетаняҳу Ню-Йоркка боради, бўлажак мэр эса уни қўлга олишни режалаштирмоқда
«Мен Ню-Йоркка президент Трамп билан бирга бораман», – деди Нетаняҳу Мамданийнинг баёнотига жавобан. Доналд Трамп Исроил раҳбарини қўллаб-қувватлади. Оқ уй раҳбарига кўра, сайловда ғалаба қозониш мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини англатмайди. «Барибир унга пул керак бўлади. Ҳаммаси Оқ уй орқали амалга ошади. Шунинг учун у ўзини ақлли тутиши керак, акс ҳолда муаммолар пайдо бўлади», – деди Америка раҳбари. 2024 йилдаги теледастурлардан бирида Мамданий агар мэр бўлганида, Нетаняҳуни ҳибсга олган бўлар эдим, деб айтган. АҚШ ХЖС аъзоси эмаслиги ҳақидаги эслатмаларга жавобан Мамданий федерал даражада етишмаётган етакчиликни маҳаллий даражада кўрсатиш муҳимлигини таъкидлаган.

Teglar

Mavzuga oid