add

Ўзбекистонда атмосфера инверсияси сабаб ҳаво яна ифлосланади

Bugun 10:151711 daqiqa

Ёғингарчиликлардан кейин об-ҳавонинг нисбатан илиқлашиши Ўзбекистонда атмосфера инверсиясини яна фаоллаштириб, айрим ҳудудларда ҳаво ифлосланиши хавфини кучайтириши мумкин.

Ўзбекистонда атмосфера инверсияси сабаб ҳаво яна ифлосланади

Ўзбекистонда об-ҳаво ҳароратининг илиқлашиши сабаб атмосфера инверсия жараёнлари яна фаоллашмоқда. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бу ҳолат республика ҳудудининг кўплаб қисмларида кузатилмоқда ва айрим жойларда ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, инверсия жараёни айниқса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида яққол намоён бўлмоқда. Эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда.

Бундай ноқулай метеорологик шароит ифлослантирувчи моддаларнинг ерга яқин ҳаво қатламларида тўпланиб қолишига олиб келади. Хусусан, майда дисперс заррачалар — PM2,5 ва PM10 кўрсаткичларининг ошиши қайд этилаётган ҳудудлар мавжуд.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг табиий-географик жойлашуви, релефи ва синоптик шароитлари атмосфера инверсияси тез-тез кузатиладиган ҳудудлар қаторига киради. Дастлабки прогнозларга кўра, республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ва инверсия жараёни жорий ҳафтанинг охирига қадар сақланиб туриши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонда атмосфера инверсияси сабаб ҳаво яна ифлосланади | Vaqt.uz