Ўзбекистонда «BYD» илк бор «KIA»ни ортда қолдирди

Bugun 16:151 daqiqa

Автомобил бозоридаги анъанавий тартиб ўзгариб, «Chevrolet»дан кейинги энг кўп автомобил сотган бренд бўлди.

Ўзбекистонда «BYD» илк бор «KIA»ни ортда қолдирди

2026-йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон автомобил бозорида муҳим ўзгариш кузатилди — «BYD» савдолар ҳажми бўйича илк бор «KIA»ни ортда қолдирди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» хабар берди.

Маълумотларга кўра, январ–феврал ойларида мамлакатда жами 57 512 дона автомобил сотилди.

Сотилган автомобилларнинг асосий қисми, яъни 45 609 донаси «Chevrolet» ҳиссасига тўғри келди.

Иккинчи ўринни эса 4 621 дона автомобил сотган BYD эгаллади. «KIA» эса «BYD»дан атиги 10 дона кам автомобил сотиб, учинчи поғонага тушди.

Илгари «KIA» доимий равишда «BYD»дан олдинда бўлиб келганини ҳисобга олсак, бу натижа муҳим бурилиш сифатида баҳоланмоқда. Ўтган йили ҳам бу икки бренд орасидаги фарқ катта эди: 2025-йилнинг январ-феврал ойларида «KIA» 3690 дона, «BYD» 2862 дона автомобил сотган.

Мутахассислар фикрича, бу ҳали якуний тенденция эмас. Ҳар икки бренд ҳам ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмини оширишга ҳаракат қилмоқда, шу боис келгусида улар ўртасидаги ўринлар яна бир неча бор алмашиши мумкин. Айни пайтда «BYD» бозорнинг қарийб 8 фоизини эгаллаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Cobalt» сотуви тўртдан бирга қисқариб кетганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Teglar

Mavzuga oid