Ўзбекистонда энг кўп ишлатиладиган банк иловалари қайсилар?

Bugun 16:291 daqiqa

2026 йил апрель ойи якунларига кўра, мамлакатда энг кўп ишлатиладиган ва юқори баҳоланган банк иловалари рейтинги эълон қилинди.

Ўзбекистонда энг кўп ишлатиладиган банк иловалари қайсилар?

Ўзбекистондаги банкларнинг мобил иловалари рейтинги эълон қилинди. «Аҳбор» рейтинг агентлиги томонидан тақдим этилган таҳлилда 31 та тижорат банкининг мобил платформалари ўрганилган.

Рейтинг жами 2 миллион 517 минг нафардан ортиқ фойдаланувчиларнинг баҳолари асосида шакллантирилган. Шундан 2,1 миллиондан зиёд фойдаланувчи Android қурилмалари, 414 минг нафари эса iOS платформаси орқали банк иловаларини баҳолаган.

Апрель ойида энг кўп юклаб олинган мобил илова сифатида «Ipak Yuli banki» иловаси қайд этилди. Бир ой аввал эса бу кўрсаткич бўйича «Uzum Bank» етакчи бўлганди.

Таҳлил натижаларига кўра, энг яхши банк мобил иловалари рейтингида асосан хусусий банклар устунлик қилган. Жумладан, кучли учликдан «TBC Bank», «Ipak Yuli banki» ва «Uzum Bank» иловалари ўрин олган.

Фойдаланувчилар баҳоси бўйича ҳам «TBC Bank» иловаси энг юқори натижани қайд этган. Мижозлар унинг интерфейси, тезкорлиги ва қулай хизматларини юқори баҳолаган. Рейтингнинг энг паст поғонасидан эса «KDB Bank» мобил иловаси жой олган.

Рейтинг юқори балл олган энг яхши банк иловалари ТОP-10:

photo_2026-05-21_16-30-28

Teglar

Mavzuga oid