Ўзгидромет 27 феврал куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
Эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, асосан ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати ўртача +8...+15 даража, жанубий вилоятларда эса +20 даражагача кўтарилади.
© Javhar ChorshanbiyevaЎзгидромет 27 феврал куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳави маълумотларини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+5 даража илиқ, кундузи +12...+14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2-7 даража совуқ, кундузи -2...+3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража илиқ, кундузи +9...+14 даража илиқ, Навоий вилояти чўл ҳудудида кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.





