Туркманистон Афғонистон ва БААга авиация керосини экспорт қилди
Туркманистон биржасида ташқи бозор учун «Türkmennebit» ва «Türkmenhimiýa» маҳсулотлари сотилди, ички бозорда эса буғдой уни бўйича шартномалар имзоланди.
© РИА Новости3 июн куни Туркманистон Давлат товар-хомашё биржасида умумий қиймати 51 миллион манат ва 25 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 9 та битим тузилди. Бу ҳақда «Вестиабад» ахборот агентлиги хабар қилди.
Ташқи бозорда Афғонистон ва Бирлашган Араб Амирликлари тадбиркорлари «Türkmennebit» концернидан ТС-1 маркали авиация керосинини харид қилди.
Шунингдек, Туркия ва Афғонистон компаниялари «Türkmenhimiýa» концерни ишлаб чиқарган ЭКО-93 маркали автомобил бензинини сотиб олди.
Ички бозорда эса маҳаллий тадбиркорлар Туркманистон Озиқ-овқат саноати давлат бирлашмаси билан биринчи навли буғдой унини харид қилиш бўйича шартномалар тузди.





