add

«Турсуновнинг тиббий хизмат ва кўриклардан шикояти йўқ» – Омбудсман

Kecha 14:152 daqiqa

Омбудсман Нaвoий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган маҳкум Алишер Турсуновнинг соғлиғи ва шароитини ўрганди.

«Турсуновнинг тиббий хизмат ва кўриклардан шикояти йўқ» – Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Нaвoий вилоятидаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғи ва сақланиш шароити ўрганилди. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати маълум қилди.

2

Аввалроқ маҳкум Алишер Турсуновнинг адвокати унинг қандли диабет билан оғриб келаётгани ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар жазони ўташ даврида ҳам давом этаётгани ҳақида ахборот берган эди. Шу асосда омбудсманнинг Нaвoий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан мониторинг ташрифи амалга оширилди.

3

Текширув жараёнида маҳкумлар билан, жумладан Алишер Турсунов билан холи тарзда суҳбат ўтказилган ҳамда унинг соғлиғига оид тиббий ҳужжатлар кўриб чиқилган. Суҳбат давомида маҳкум муассасада тиббий хизмат кўрсатилиши бўйича эътирози йўқлигини билдирган.

4

Омбудсман хабарига кўра, у мунтазам равишда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилаётганини, мавжуд касалликлари сабаб соғлиғида айрим ўзгаришлар кузатилаётганини ва зарур тиббий ёрдам олаётганини таъкидлаган. Шунингдек, у озиқ-овқат таъминоти ва яшаш шароити бўйича ҳам шикоят билдирмаган.

Маҳкумнинг айтишича, у ўз хоҳишига кўра ошхона ишларига жалб этилган, қонунчиликда белгиланган вақтлардан ташқари ортиқча меҳнатга мажбурланмаган. Иш шароити меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ экани қайд этилган.

Қўшимча қилинишича, омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан 2025 йилнинг ноябр ва декабр ойларида ҳам мазкур муассасага мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлиб, ушбу даврда ҳам маҳкум томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Teglar

Mavzuga oid