Хитой Исроилни тийилишга чақирди
Пекин можаронинг янада кучайиши ва вазият назоратдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида урушни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбаларига қарши чиқди ва ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Исроил ташқи сиёсати етакчиси Гидеон Саар билан телефон орқали мулоқотда Исроилни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирди.
Хитой ТИВ раҳбари мамлакатнинг халқаро ва минтақавий масалалар мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилиниши кераклиги ҳақидаги позициясини таъкидлади.
«Эрон ва АҚШ ўртасидаги сўнгги музокаралар сезиларли даражада олдинга силжиди ва уларда Исроилнинг хавфсизлик борасидаги хавотирлари ҳам ҳисобга олинган эди. Афсуски, бу жараён ҳарбий зарбалар туфайли барбод бўлди», - дейилади баёнотда.
Хитой можаронинг янада кучайиши ва вазият назоратдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
Баёнотда таъкидланишича, Хитой Исроил ва АҚШ томонидан Эронга берилган зарбаларга қарши.
«Куч ишлатиш муаммоларни ҳақиқий маънода ҳал қила олмайди. Бунинг ўрнига у янгиларини яратади ва жиддий оқибатларни келтириб чиқаради», - дейилади баёнотда.





