Ёмғирли кунлар давом этади: Эртага ҳам кўплаб ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда

Kecha 13:552 daqiqa

Ўзгидромет 13 феврал куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Ёмғирли кунлар давом этади: Эртага ҳам кўплаб ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда © Javhar Chorshanbiyeva

Ўзбекистонда 13 феврал куни об-ҳаво шароити беқарор бўлади. Қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши кутилмоқда.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7 даража илиқ, кундузи +10...+12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, Устюртда -10...-12 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ , чўл ҳудудларда кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid