2026 йилда дам олиш кунларига тўғри келган байрамлар бошқа кунга кўчириладими?

21.02.2026 | 15:251 дақиқа

2026 йилда 21 март – Наврўз байрами ҳамда Рамазон ҳайити бир кунга, шунингдек, 8 март ҳам якшанба кунига тўғри келмоқда.

2026 йилда дам олиш кунларига тўғри келган байрамлар бошқа кунга кўчириладими?

2026 йилда айрим байрамлар дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ходимлар учун дам олиш кунларини кўчириш тартиби белгиланди. Амалдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, байрам дам олиш кунига тўғри келса, у кейинги иш кунига кўчирилади.

21 март — Наврўз байрами ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун шанба кунига тўғри келади. Шу билан бирга, агар Рамазон ойи 19 февралдан бошланиб 30 кун давом этса, Рамазон ҳайити ҳам 21 мартга тўғри келиши кутилмоқда. Бу ҳолатда 21 март шанба куни 23 март — душанбага кўчирилади.

Шунда, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун:

— 21 март – байрамлар;

— 22 март – якшанба;

— 23 март – душанба, кўчирилган дам олиш куни, яъни 3 кун дам олиш.

Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун:

— 21 март – байрамлар;

— 22 март – якшанба, яъни 2 кун дам олиш.

Шунингдек, 2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келади. Бу ҳолатда ҳам дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади.

5 кун ишлайдиганлар учун:

— 7 март — шанба дам олиш;

— 8 март — байрам;

— 9 март — кўчирилган дам куни бўлиб, жами 3 кунлик дам олиш.

6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар эса:

— 8 март — байрам;

— 9 март — кўчирилган дам олиш куни ҳисобида 2 кун дам олади.

«Бундай байрамларда 5 кун кун дам олишга ўрганиб қолганларга 2-3 кунлик дам олиш ёқмай турибди, лекин амалдаги қонунчилик бўйича шундай, агар унга қадар яна қонунчиликда ўзгариш бўлиб қолса хабар берамиз», — дейди мутахассислар.

Теглар

Мавзуга оид