add

2026'да ҳам давом этади: Олтин нархлари навбатдаги рекордга чиқди

Бугун 11:552 дақиқа

Ўзбекистонда 100 гр олтин қуймалари нархи биринчи бор 180 млн сўмдан ошди. Жаҳонда нарх унцияда 4 600 долларга яқинлашди.

2026'да ҳам давом этади: Олтин нархлари навбатдаги рекордга чиқди

Марказий банк 12 январ учун олтин қуймаларининг нархини эълон қилди. Қуймалар нархи 1 гр учун илк бор 1 млн 800 минг сўмдан ошди. 


100 гр кўринишидаги қуймалар банкларда 180 млн сўмдан қимматроқ сотилмоқда. Уларни қайтариб сотиб олиш нархи қадоқ бут бўлган ҳолатда 173,2 млн сўм.

photo_2026-01-12_11-36-45

Қуймаларнинг сотиш ва сотиб олиш нархи ўртасидаги фарқ 3,9 фоиздан 4,9 фоизгача бўлмоқда. Қадоғи бут ҳолатдаги қуймалар сотиш нархидан 3,9 фоизга камроқ нархда сотиб олинаётган бўлса, техник талабларга мос келмайдиган қуймалар 4,9 фоиз арзонроқ нархда сотиб олинмоқда. 

Халқаро бозордаги вазиятдан келиб чиқиб, регулятор нархларни кун давомида қайта кўриб чиқиши мумкин. 

Мамлакатдаги ҳамма банк ҳам олтин қуймаларини сотавермайди. Қайси банкдан қуйма сотиб олиш мумкинлигини Марказий банкнинг расмий сайтидан билиб олиш мумкин

Айни пайтда  “Халқ банки”нинг Яккасарой БҲМсида энг кўп олтин қуймалари сотилмоқда —  3 583 та

2025 йил давомида олтин бир неча бор тарихий рекордларни янгилади. Жаҳон бўйича нархлар 70 фоиздан кўпроқ ошган бўлса, олтин қуймалари ҳам ўсишда давом этди ва жозибадор сармоя воситасига айланди. 

2026 йил нарх қандай бўлади? 

Айни пайтда жаҳон бўйича олтин нархи троя унциясида 4 570 долларга яқин бўлиб турибди. Максимумда нарх 4 590 долларгача чиқди. 

Олтин нархи аксарият таҳлилчилар томонида 2026 йилда ҳам ўсиши кутилмоқда. JP Morgan таҳлилчилари кейинги йил охирида олтинни 5 200—5 300 доллар атрофида бўлади деб кутмоқда. Goldman Sachs прогнози эса 4 900 доллар атрофида. 

Ушбу кутилмалар амалга ошадиган бўлса, 100 гр кўринишидаги олтин қуйма нархи 2026 йилда 200 млн сўмдан ошади. Бу эса унга бўлган талабни янада кучайтириши кутилмоқда. 

Марказий банк олтин нархи 2026 йилга келиб 4 000 доллар атрофида бўлишини прогноз қилганди. Вазиятга қараб нарх 5 500 долларгача чиқиши ёки 2 500 долларгача арзонлаши ҳам мумкин.

Олтинга Ўзбекистон шароитида қандай қилиб инвестиция киритиш ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

2026'да ҳам давом этади: Олтин нархлари навбатдаги рекордга чиқди | Vaqt.uz