Logo

«Анорбанк»нинг Интерпол қидирувига тушган акциядори кузатув кенгашидан чиқмоқчи

Бугун 16:392 дақиқа

2025-йилнинг ёзида у Францияда ўғирлаб кетилгани ва қийноққа солингани даъво қилинган эди. Банк улушининг 49,4 фоизи айнан ушбу акциядорга тегишли бўлган.

«Анорбанк»нинг Интерпол қидирувига тушган акциядори кузатув кенгашидан чиқмоқчи © Ijtimoiy tarmoqlar

Интерпол қидирувига тушган акциядори ўзбекистонлик молиячи ва «Анорбанк»нинг асосий акциядорларидан бири Қаҳрамонжон Олимов банкнинг 2-октябр куни Кузатув кенгаши таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур масала 28-октябр куни акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади.

Банкнинг қўшимча қилишича, 5-октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги акциядорларнинг умумий йиғилишида қўшимча инвестицияларни жалб қилиш мақсадида «Анорбанк» акцияларини 100 млрд сўм миқдорида қўшимча эмиссия қилиш тўғрисидаги қарор тасдиқланган. Шу тариқа, капитални ошириш режасининг амалга оширилиши эндиликда алоҳида акциядор билан боғлиқ ҳолатларга боғлиқ бўлмаслиги кераклиги айтилган.

«Айни вақтда банк қўшимча эмиссияни амалга ошириш ва капитални амалда ошириш учун қонунчилик ҳамда корпоратив тартиб-таомилларда назарда тутилган зарур босқичларни амалга оширмоқда», — дейилади хабарда.

Банк одатдаги режимда фаолият юритишда, мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажаришда ва барча асосий банк хизматларининг ишлашини таъминлашда давом этаётгани маълум қилинди.

«Fitch Ratings» 8-октябр куни Каҳрамонжон Олимов билан боғлиқ вазият сабабли капитални тўлдириш атрофидаги ноаниқликни важ қилиб, «Анорбанк» рейтингини CCC+ дан CCC даражасига туширди. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрининг аввал эълон қилинган маълумотларига кўра, «Анорбанк» акцияларининг 49,4 фоизи Олимовга, 50 фоизи Нидерландиянинг Bekamin B.V. компаниясига, 0,6 фоизи эса «Kapital Sug’urta» суғурта компаниясига тегишли бўлган.

Теглар

Мавзуга оид

«Анорбанк»нинг Интерпол қидирувига тушган акциядори кузатув кенгашидан чиқмоқчи | Vaqt.uz