Logo

АҚШ суди Трампнинг Америкада туғилган чақалоқларга фуқаролик бермаслик қарорини тўхтатди

Бугун 09:271 дақиқа

Чет элликларнинг Америкага бориб фарзанд кўриши ва шу орқали чақалоққа АҚШ паспортини олиб бериши ҳозирча тақиқланмайдиган бўлди.

АҚШ суди Трампнинг Америкада туғилган чақалоқларга фуқаролик бермаслик қарорини тўхтатди © Foto: Getty Images

АҚШ суди мамлакат президенти Доналд Трампнинг Америка ҳудудида туғилганларга фуқаролик беришни чекловчи янги фармони ижросини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мэриленд округи суди қарори билан ушбу фармонни амалда қўллаш расман тақиқланди. Маъмуриятнинг тегишли идоралари ва раҳбарларига бу талабни бажариш чекланган.

«Давлат котиби, АҚШ Бош прокурори, АҚШ Ички хавфсизлик вазири, АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати директори, Ижтимоий таъминот маъмурияти комиссари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари, агентлари, ходимлари, адвокатлари ҳамда улар билан бирга ҳаракат қилувчи бошқа шахсларга 2026 йилги фармонни қўллаш ёки ижро этиш тақиқланади», — дейилади суд органи баёнотида.


«Туғуруқ туризми»га қўйилган тақиқ

Бунга қадар АҚШ Олий суди ҳам Трампнинг мамлакат ҳудудида туғилган болалар учун фуқаролик олишга оид умумий ҳуқуқини бекор қилишга қаратилган ташаббусини блоклаган эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп тахминан бир ой аввал чақалоқларнинг АҚШда туғилгани асосида фуқаролик олишини чекловчи фармонларни имзолаган эди. Оқ уй раҳбари ушбу ҳужжат билан чет элликларнинг АҚШга фақатгина фарзанд кўриш ва унга фуқаролик олиб бериш мақсадида келишини, яъни «туғуруқ туризми»ни тақиқлаган.

Теглар

Мавзуга оид