
Банк тизимига киберҳужумлар сони кескин ошиб бормоқда
Кеча 21:151371 дақиқа
2025 йил давомида Ўзбекистон банкларига нисбатан минглаб киберҳужум уринишлари қайд этилди. Жавоб сифатида Марказий банк банклар учун киберхавфсизлик талабларини кучайтирди: янги технологиялар, булутли инфратузилма ва қатъий рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.
Видеода 2025 йилда қайд этилган киберҳодисалар статистикаси, энг кўп учраган ҳужум турлари, банк тизимидаги заиф нуқталар ҳамда янги талаблар амалда нимани ўзгартираётгани ҳақида батафсил сўз боради.
Киберфирибгарликка қарши кураш, блокланган миллиардлаб маблағлар ва банк тизими барқарорлиги — видеода асосий саволларга жавоб топасиз.


