add

БРБ: «Сурхондарёдаги фирибгарлик ҳолати банк фаолиятига дахлдор эмас»

Бугун 14:181771 дақиқа

«Бизнесни ривожлантириш банки» собиқ ходими билан боғлиқ коррупсион ҳолатга расмий изоҳ берди.

БРБ: «Сурхондарёдаги фирибгарлик ҳолати банк фаолиятига дахлдор эмас»

«Бизнесни ривожлантириш банки» (БРБ) Сурхондарё вилоятидаги коррупция билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, банкнинг ҳудудий бошқармада фаолият юритган бир ходими пора билан ушлангани ҳақида маълумот тарқалганди.

Банкнинг тушунтиришича, мазкур шахс кредит ажратиш жараёнларига дахлдор лавозимда ишламаган ва ҳолат тўғридан-тўғри банк фаолияти билан боғлиқ эмас.

«Ушбу ходим олдин бир нечта ташкилотларда, жумладан, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасида кредит ажратиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимда қисқа муддат фаолият юритгани ва жиноий иш қўзғатишга асос бўлган ҳолат банкимиз фаолияти билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди», — дейилади банк хабарида.

Шунингдек, банк ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга интилаётганини, бу йўналишда жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик кенгайтирилаётганини қўшимча қилган.

Теглар

Мавзуга оид