Logo

Чиноз ҳокими ўзининг «шармандали хонадон» ташаббуси бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тозаликка риоя қилмаган аҳоли уйлари дарвозасига «шармандали хонадон» ёки «шармандали маҳалла» ёзувини илиш бўйича топшириғи билан танқидларга учраган Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салиҳов Vaqt.uz мухбирига интервью берди.

Чиноз ҳокими ўзининг «шармандали хонадон» ташаббуси бўйича изоҳ берди © Videodan kadr

Ҳоким изоҳида бу унинг шахсий ташаббуси бўлганини тасдиқлади. Бироқ у ушбу топшириқ мажлисларда айтилиб, қоғозда ёзилган бўлса-да, амалда ҳеч бир хонадонга бундай «тамға» илинмаганини билдирди.

Таҳририят мухбирининг шахс дахлсизлиги, раҳбарларнинг аҳоли уйига бостириб кириб, музлаткичигача текшириши ва қўпол муомаласи ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатдан қанчалик тўғри экани ҳақидаги саволларига эса “бу — халқни уйғотиш ва тозаликка чорлаш усули" дея жавоб берди.

«Мен ўзимнинг туманимни, ўзимнинг маҳалламни ўзим шарманда қилмайман. Буларнинг барчаси халқимизни бир карра сергакликка чақириш эди холос», — деди Шерзод Салиҳов.

Теглар

Мавзуга оид