Logo

Click Apple Pay’ни янада яқинлаштиради

iPhone ва Apple Watch орқали тўловларни янада хавфсиз ва махфий тарзда амалга ошириш усули. Ўзбекистоннинг етакчи финтех компанияси Click 27-октябрдан бошлаб Click тўлов саҳифасидан фойдаланадиган компаниялар мижозларига Apple Pay орқали тўлаш имкониятини тақдим этмоқда. Ушбу тўлов усули янада хавфсиз ва махфий бўлиб, мижозларга банк картаси маълумотларини қўлда киритмасдан тўлаш имконини беради ҳамда ҳар бир транзакцияни ҳимоялаш учун iPhone’нинг ўрнатилган хавфсизлик технологияларидан фойдаланади.

Click Apple Pay’ни янада яқинлаштиради

Click’нинг Apple Pay уланган ҳамкори сайтида харид қилаётганда Click тўлов саҳифасида Apple Pay’ни танлаш кифоя. Ҳар бир тўлов Face ID, Touch ID ёки қурилма пароли орқали тасдиқланади. Қўшимча ҳимоя учун ҳар бир операцияда фақат бир марта ишлатиладиган ноёб динамик хавфсизлик кодидан фойдаланилади. Click тўлов саҳифасида Apple Pay орқали тўлаш учун Apple Wallet’га ушбу хизматни қўллаб-қувватлайдиган Visa ёки Mastercard картаси қўшилган бўлиши керак.

Компаниялар Apple Pay’ни Click билан мавжуд интеграциялари орқали фаоллаштиришлари мумкин. Бунинг учун Apple билан алоҳида техник интеграция қилиш талаб этилмайди. Тўловларни яратиш, ҳисоб-китоблар, ҳисоботлар ва маблағларни қайтариш жараёнлари аввалгидек Click орқали амалга оширилади.
Хизматдан фойдаланишни бошлаш учун компаниялар
ариза қолдиришлари мумкин. Apple Pay фаоллаштирилгач, Click тўлов саҳифасидаги тўлов усуллари қаторида пайдо бўлади.

«Биз Apple Pay’ни улаш жараёни фойдаланувчилар учун ҳам, бизнес учун ҳам имкон қадар осон бўлишини истадик. Ҳамкорларимиз янги тўлов усулини жорий этиш учун алоҳида техник лойиҳа бошлашига ҳожат йўқ. Барча техник ишларни Click ўз зиммасига олади», — деди Click бош директори ва ҳаммуассиси Улуғбек Рустамов.

Apple Pay орқали iPhone, iPad ва Mac қурилмаларида Safari браузери ёрдамида сайтлар ва иловалардаги харидлар учун тез ва қулай тўлов қилиш мумкин. Бунда алоҳида аккаунт очиш ёки етказиб бериш манзили ҳамда тўлов маълумотларини қайта-қайта киритиш шарт эмас. Apple Pay’дан Apple Watch иловаларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Apple Pay’да хавфсизлик ва шахсий маълумотлар махфийлигига алоҳида эътибор қаратилган. Кредит ёки дебет картаси орқали тўлов қилинганда картанинг ҳақиқий рақами қурилмада ҳам, Apple серверларида ҳам сақланмайди. Унинг ўрнига ҳар бир қурилма учун махсус рақам — «Device Account Number» яратилади. Бу рақам шифрланган ҳолда «Secure Element» деб номланган махсус чипда сақланади. Ушбу чип халқаро соҳа стандартларига мос сертификатга эга бўлиб, қурилмадаги тўлов маълумотларини хавфсиз сақлаш учун мўлжалланган.

Apple Pay’ни қандай улаш мумкин?


Бунинг учун iPhone’да Wallet иловасини очиб, «+» белгисини босинг ва кўрсатмаларга амал қилган ҳолда Apple Pay’ни қўллаб-қувватлайдиган Visa ёки Mastercard картангизни қўшинг. Карта iPhone, Apple Watch, iPad ёки Mac қурилмасига қўшилгач, Apple Pay’дан дарҳол фойдаланиш мумкин. Картани чиқарган банк тақдим этадиган барча бонус ва имтиёзлар ҳам сақланиб қолади.

Apple Pay ҳақида батафсил:
https://www.apple.com/apple-pay/
Click ҳақида батафсил:
https://click.uz/ru
Улаш учун:
https://business.click.uz/uz

Click ҳақида

Click — Ўзбекистоннинг етакчи финтех компанияларидан бири. Бугунги кунда унинг хизматларидан 25 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. 2024-йилда Click SuperApp форматига ўтди. Натижада тўловлар, суғурта, логистика, автомобил хизматлари, хайрия ва бошқа кўплаб йўналишлардаги Click ҳамда ҳамкорлар хизматлари битта иловада жамланди.

2026-йилнинг январ ойида компания сунъий интеллект асосида ишлайдиган Cleo ёрдамчисини ишга туширди. Бу Click’нинг фойдаланувчилар эҳтиёжига мослашадиган ақлли рақамли хизматлар яратиш борасидаги имкониятларини кенгайтирди. Click № 1-сонли тўлов ташкилоти лицензиясига эга ва PCI DSS 4.0.1 халқаро хавфсизлик стандарти бўйича сертификатланган. Компания сунъий интеллект, яшил энергетика ечимлари ва ижтимоий лойиҳаларга сармоя киритишда давом этмоқда.

Реклама

Теглар

Мавзуга оид