Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Бугун 16:311 дақиқа

14-15-март кунлари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати эса +17 даражагача кўтарилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисмида бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиши прогноз қилинмоқда.

Синоптикларга кўра, фақат айрим вилоятларда: Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 мартда кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳаво +8...+13 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса +14...+17 даража илиққача исийди.

Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида кечалари 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади. Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Тошкентда 13-15 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +11...+13 даража илиқ, дам олиш кунлари эса +13...+15 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари -1 даража совуқ, +4 даража илиқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид