Logo

Энди автобусга чиққан заҳоти йўлкира ҳақини тўлаш шарт бўлади

Бугун 09:031 дақиқа

Янги тартиб 1-сентябрдан кучга киради.

Энди автобусга чиққан заҳоти йўлкира ҳақини тўлаш шарт бўлади © vaqt.uz

2026-йил 1-сентябрдан бошлаб брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида тўлов қоидалари қатъийлашади.

Янги тартибга кўра йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлашлари шарт. Йўлкира ҳақи транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек банк картаси, смартфон ва бошқа контакциз тўлов воситалари орқали тўланади.

Агар йўл ҳақи автобусга чиқиш вақтида тўланмаса (ёки имтиёзини тасдиқлатмаган), йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархи 1000 сўмга оширилаётгани хабар қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид