Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Бугун 18:271 дақиқа
Умид Мамадаминов ва Умаржон Эгамбердиев энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Умид Мамадаминов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Умид Мамадаминов
У бунга қадар энергетика вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. Мазкур лавозимда аввал Бахтиёр Маматкаримов фаолият юритган.
Шунингдек, Умаржон Эгамбердиев энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловгача Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасида етакчи инспектор лавозимида ишлаган.

Умаржон Эгамбердиев
Тайинловлар Энергетика вазирлиги раҳбарияти таркибидаги ўзгаришлар доирасида амалга оширилди.





