Энергетикларнинг қарзи сабабли Қозоғистонда электр энергияси қимматлайди
Энергетика компаниялари қарзлари сабаб мамлакатда тарифлар босқичма-босқич оширилиши кутилмоқда.
© gov.kzҚозоғистон энергетика вазири ўринбосари Сунгат Есимханов мамлакатда электр энергияси нархлари ўртача 4–5 фоизга ошиши эҳтимоли борлигини айтган. Бу ҳақда «Orda.kz» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, тарифларнинг ошиши энергетика компанияларининг қарзлари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг умумий ҳажми 37 млрд тенгедан (80 минг доллар) ортиқ.
«Келажакда бу қарзлар тарифлар орқали қопланади. Бу сезиларли эмас, тахминан 4–5 фоиз атрофида таъсир қилади», – деди у.
Қарзнинг сабаби нима?
Есимхановнинг таъкидлашича, қарзлар асосан 2025-йилнинг иккинчи ярмида газ нархларининг ошиши сабабли газ электр станцияларида шаклланган. Келгусида уларни ҳам тарифлар ҳисобидан қоплаш режалаштирилган.
Шу билан бирга, асосий харажатлар таъмирлаш ишлари ва иш ҳақига тўғри келади. Тарифлар бир неча ой давомида босқичма-босқич оширилиши мумкин ва бу ўзгаришлар нафақат электр энергияси, балки иссиқлик ва сув таъминотига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Хабарларга кўра, Қозоғистонда коммунал хизматлар тарифлари бўйича мораторий бекор қилинганидан сўнг, аҳоли орасида нархлар ошиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар кучайган.





