add

Эртага Тошкентда ва баъзи вилоятларда қор ёғиши мумкин

4-6 ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кутилмоқда.

Эртага Тошкентда ва баъзи вилоятларда қор ёғиши мумкин

Ўзгидромет айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва у қор кўринишида давом этиши мумкинлигини маълум қилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси ёмғир ёғиши ва қорга айланиши эҳтимол қилинмоқда. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2 даража илиқ, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво асосан булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам шунга ўхшаш об-ҳаво кузатилади — ҳаво булутли, лекин ёмғир ёғмайди, ҳарорат кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда эса қорга айланиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво асосан мусаффо бўлади, ҳарорат +5...+10 даража илиқни ташкил этади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, айрим жойларда -2 даражагача совуқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб қисқа ёмғир ёғиши, айрим жойларда қор кўринишида бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ёмғирсиз, ҳарорат +5...+10 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ва тоғ олди ҳудудларининг айрим жойларида эса қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқдан +2 даражагача илиқ ҳарорат бўлади.

Теглар

Мавзуга оид

undefined | Vaqt.uz