Logo

Эйфел минораси жазирамада 10 сантиметрга ўсди

Бугун 20:201 дақиқа

Июн ойи ўрталарида Европада аномал иссиқ об-ҳаво кузатилди.

Эйфел минораси жазирамада 10 сантиметрга ўсди

Париждаги кучли жазирама иссиқ туфайли Эйфел минорасининг баландлиги 10 сантиметрга ошди. Бу ҳақда меъмор ва муҳандис Бертран Лемуан RTL радиостанцияси эфирида маълум қилди.

Мутахассиснинг тушунтиришича, ҳарорат минус 10 дан плюс 40 даражагача ўзгарганда, минора тахминан 10 сантиметрга ўсади. Бу ҳар 10 даража иссиқлик учун икки сантиметрдан тўғри келади. Меъморнинг таъкидлашича, минора конструкциясида ишлатилган пудлинг темир иссиқлик таъсирида кенгаяди ва ҳарорат пасайганда яна тораяди. Шу билан бирга, у бу ўзгаришлар инсон кўзи учун илғаб бўлмас даражада эканини қўшимча қилди.

Европа бўйлаб аномал иссиқлик ва унинг оқибатлари

Июн ойи ўрталарида Европада аномал иссиқ об-ҳаво кузатилди ва айрим мамлакатларда ҳарорат кўрсаткичи 40 даражадан ошди. Франция, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда об-ҳаво хавфининг энг юқори — қизил даражаси жорий қилинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, сўнгги бир ҳафта ичида Европада аномал иссиқлик оқибатида 1300 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Теглар

Мавзуга оид

Эйфел минораси жазирамада 10 сантиметрга ўсди | Vaqt.uz