Фарғонадаги 29-мактаб директори Гулираъно Қосимова лавозимини тарк этди

Бугун 19:051 дақиқа

У 17-март куни расман ишдан бўшаган ва куни кеча мактаб жамоаси билан хайрлашган.

Фарғонадаги 29-мактаб директори Гулираъно Қосимова лавозимини тарк этди © Foto: Kun.uz

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 29-мактаб директори Гулираъно Қосимова ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қосимова билан суҳбатда бўлган Vaqt.uz мухбири хабар берди.

У 17-март куни расман ишдан бўшаган ва куни кеча мактаб жамоаси билан хайрлашган. Ишдан кетиш тўғрисидаги қарор томонларнинг ўзаро келишувига асосан қабул қилинган.

Гулираъно Қосимова ўз фаолияти давомида билдирилган ишонч ва қўллаб-қувватлов учун фуқароларга миннатдорлик билдирган.

«Бу вақт давомида миллионлаб ватандошлар меҳрини, адолат ва аёллар ҳимояси йўлидаги жонкуярлигини ҳар куни ҳис қилиб турдим. Борингизга шукр, азиз инсонлар», — дейди у.

Қосимованинг таъкидлашича, у бундан кейин ҳам фаолиятини таълим соҳасида давом эттиради. Бироқ унинг янги иш жойи қаерда экани ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид