Logo

Германия ўзбекистонлик 800 нафар ҳамширани ишга таклиф қилмоқда

Бугун 17:461 дақиқа

Номзодлар жўнашдан олдин немис тилини бепул ўрганади, ўқиш даврида эса уларга стипендия ва тураржой берилади. Ойлик маош 2500 еврогача. Дастур B2 даражасидаги сертификат имтиҳони, ҳужжатлар таржимаси, виза ва авиачипта харажатларини ҳам қоплайди.

Германия ўзбекистонлик 800 нафар ҳамширани ишга таклиф қилмоқда © Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Миграция агентлиги Германия клиникаларида ишлаш учун ҳамширалар танлови бошланганини маълум қилди.

Ишга қабул Германия клиникаларига тиббиёт ходимларини жойлаштирувчи «Globalgate» халқаро рекрутинг агентлиги дастури доирасида амалга оширилади. Жами 800 та иш ўрни ажратилган.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

— 20 ёшдан 36 ёшгача бўлиш;
— уч йиллик тиббиёт коллежи дипломига эга бўлиш;
— камида икки йиллик иш тажрибаси;
— судланмаганлик ва соғлиғи яхши бўлиш.

Танловдан ўтганлар 10 ой давомида немис тили курсларида бепул ўқийди. Ўқиш даврида уларга стипендия тўланади ва турар жой берилади. Дастур B2 даражасидаги сертификат имтиҳони, ҳужжатлар таржимаси, виза ва авиачипта харажатларини ҳам қоплайди.

Германияда бошланғич маош ойига 1900 евро, яъни тахминан 25 млн сўмни ташкил қилади. Номзоднинг малакаси Германия идоралари томонидан тан олингач, маош 2500 евро, яъни 32,9 млн сўмгача ошади.

Аризалар 15-декабргача xorijdaish.uz портали орқали қабул қилинади. Қўшимча маълумотни 1282 рақами орқали олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ўзбекистонлик ҳамширалар 2800 евродан бошланган маош билан Германияда ишлашга таклиф қилингани хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид