add

Ҳафта охирида Ўзбекистонда об-ҳаво сезиларли даражада салқинлашади

25.07.2025 | 12:0039222

Ҳафтанинг охирига бориб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Аммо бугун ва эртага республика бўйлаб жуда юқори ҳарорат сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.

Ҳафта охирида Ўзбекистонда об-ҳаво сезиларли даражада салқинлашади
25–26 июл кунлари кундузги ҳарорат Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида +38...+40 даража, республика жанубида эса +41...+43 даражагача етиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. 27 июл, якшанба кунидан эътиборан республикада ҳаво сезиларли даражада салқинлашади. Кундузги ҳарорат +34...+37 даража, жанубий ҳудудларда эса +38...+39 даражагача пасайиши тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, айрим жойларда шамол 13–18 m/s тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу эса айрим йўлларда кўриш имкониятини пасайтиради. Тошкент шаҳрида ҳам шанбагача об-ҳаво анча иссиқ бўлиб, 25–26 июл кунлари кундузги ҳарорат +38...+40 даража атрофида бўлади. Якшанба куни эса +35...+37 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кечалари пойтахтда +22...+25 даража илиқ ҳаво бўлади.

Теглар

Мавзуга оид