Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади

Бугун 19:081 дақиқа

Қурбон ҳайити намозига боришда жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилди.

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади © vaqt.uz

Тошкент шаҳрида 27 май, чоршанба куни Қурбон ҳайити муносабати билан автобус йўналишлари ва метрополитен соат 4:00 дан бошлаб аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик, йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга Қурбон ҳайити намозига боришда жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Қурбон ҳайити


Ислом оламидаги энг йирик байрамлардан бири бўлган Қурбон ҳайити мусулмон қамарий тақвими бўйича Зулҳижжа ойининг 10-кунида нишонланади. Жорий йилда байрамнинг биринчи куни 27 май, чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) муқаддас Макка шаҳридаги Ҳаж зиёратининг якунланишини англатади ва ушбу кунда ҳайит намози ўқилиши, қурбонлик қилиниши ҳамда яқинлар ҳолидан хабар олиниши анъана ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид