
Ички ишлар вазири ўринбосари ишдан олинди
Кеча 18:1720491
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ва фармойиши билан ички ишлар тизимида кадрлар ўзгариши бўлди.

Президентининг тегишли қарори билан Бекмурод Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, президентининг фармойиши билан Рустам Турсунов ҳам Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республиканинг бир қатор туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.





