
IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш нархлари нега кескин ошди?
08.07.2025 | 16:3049966
Facebook ижтимоий тармоғидаги «Потребител.уз» гуруҳи фойдаланувчилари Тошкентдаги «Малика» бозорида телефон IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш нархи анча ошганидан шикоят қилмоқда.

Истеъмолчилар гуруҳи етакчисининг ёзишича, Авваллари бу хизмат 30–40 доллар атрофида бўлган бўлса, ҳозир нархлар 100 доллардан 400 долларгача етган.
 
Кимлар мурожаат қилмоқда?
Асосан қуйидаги ҳолатлардаги одамлар рўйхатдан ўтказиш хизматига мурожаат қилмоқда:
- Ўзбекистонга киришда телефонини божхонада декларация қилишни унутганлар;
 - Телефонининг eSIM функциясини биринчи марта ишга туширганлар.
 





