add

Жаҳон давлатлари қарзи умумий 111 трлн долларга етди — Япония етакчи

20.11.2025 | 16:101322 Дақиқа

Жаҳон давлатлари умумий қарзи 2025 йилда 111 трлн долларга етди, бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг 94,7 фоизини ташкил этмоқда.

Жаҳон давлатлари қарзи умумий 111 трлн долларга етди — Япония етакчи

Visual Capitalist таҳлилига кўра, 2025 йил якунига келиб, жаҳон давлатлари умумий қарзи рекорд даражага — 111 трлн долларга етди. Бу бутун дунё иқтисодиёти ҳажмининг 94,7 фоизига тенг. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳисоботида таъкидланишича, давлатлар қарзи ортиб бораётгани фонида унинг хизмат кўрсатиш харажатлари ҳам кўпайиб, ижтимоий харажатлар учун маблағлар камаймоқда.

Дунё бўйича 23 та давлат давлат қарзи мамлакат ЯИМидан юқори бўлган ҳолда яшамоқда. Япония бу борада 230 фоизли кўрсаткич билан биринчи ўринда қолмоқда. Судан (222 фоиз) ва Сингапур (176 фоиз) эса кейинги ўринларни банд этган. Япониядаги вазиятда ҳукумат яна миллиардлаб субсидиялар ва юмшоқ пул-кредит сиёсатини жорий қилмоқчи, бироқ бу чоралар қарзни камайтириши қийин.

Government-Debt-to-GDP-in-2025-Update_website_Nov11

Европадаги энг оғир ҳолат Грецияда — у ерда давлат қарзи ЯИМнинг 147 фоизига тенг. Италияда бу кўрсаткич 137 фоиз, бироқ 2020 йилги энг юқори даражалардан пасайиш қайд этилган.

АҚШ эса 11-ўринда. Федерал қарз ҳажми 38 трлн долларга етган, ва ҳар йили дефицит 1,8 трлн долларни ташкил қилмоқда. Бу АҚШ давлат қарзини ЯИМнинг 125 фоизигача олиб чиққан.

Ураш бораётган Украина эса 16-ўринни эгаллаб, 109 фоизлик кўрсаткич қайд этган. Бу Белгия (108 фоиз) ва Канада (114 фоиз) каби иқтисоди ривожланган давлатлар даражасида. Бироқ, таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Украина қарзининг асосий сабаби — уруш оқибатларидир.

Мутахассисларнинг қайд этишича, 3,4 млрд одам яшайдиган давлатларда ҳукуматлар фоиз тўловларига таълим ёки соғлиқни сақлашдан кўра кўпроқ маблағ йўналтирмоқда. Яъни қарзда яшаш инсоний тараққиёт учун тўғридан тўғри хавф манбаига айланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид