Жанубий Кореядан пул ўтказмалари янада қулайлашди: Octobank HUMO карталарига E9PAY улади

Бугун 16:151 дақиқа

Octobank Жанубий Кореядан HUMO карталарига E9PAY орқали пул ўтказмаларини йўлга қўйди.

Жанубий Кореядан пул ўтказмалари янада қулайлашди: Octobank HUMO карталарига E9PAY улади

Octobank E9PAY мобил иловаси орқали Жанубий Кореядан пул маблағларини қабул қилишни йўлга қўйди. Энди фойдаланувчилар HUMO карталарига бевосита пул жўнатишлари мумкин — тез, қулай ва бир зумда.

Банк халқаро пул ўтказмалари бўйича ҳамкорлик тармоғини кенгайтириб, мижозларга дунёнинг турли мамлакатларидан қулай молиявий операциялардан фойдаланиш имкониятини яратмоқда.

E9PAY тезкор онлайн ўтказмалар хизмати — илованинг ўзида бир неча клик орқали халқаро пул ўтказиш учун қулай ва талабгир ечимдир. Octobank бундай операцияларни қабул қилиш ва қайта ишлашда ишончли ҳамкор бўлиб, транзакцияларнинг барқарорлиги, хавфсизлиги ва тезлигини таъминлайди.

Қандай юборилади:

• Агар Жанубий Кореяда бўлсангиз, E9PAY иловасини очинг
• Бош экранда «Пул ўтказмаларини юбориш» бўлимини танланг
• Янги қабул қилувчини қўшинг
• Белгиланган мамлакатни (Ўзбекистон) кўрсатинг ва «2-usul»ни танланг
• Олувчининг маълумотларини (Ф.И.Ш., карта рақами) ва ўтказма мақсадини киритинг
• Суммани KRWда кўрсатинг
• Ўтказмани қабул қилинадиган суммани ҳисобга олган ҳолда тасдиқланг

Тайёр — пул дарҳол қабул қилувчида!

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Octobank Хитойда машҳур Alipay+ тўлов хизмати орқали тўловларни амалга ошириш имконини берган ва уни биринчилардан бўлиб ўзининг мобил иловасига интеграция қилган эди. Халқаро тўлов ечимларини ривожлантириш банкнинг трансчегаравий операциялар имкониятларини кенгайтириш ва бутун дунё бўйлаб мижозлар учун қулайликни ошириш стратегиясининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Жанубий Кореядан пул ўтказмалари янада қулайлашди: Octobank HUMO карталарига E9PAY улади | Vaqt.uz