add

Жавоҳир Синдоров Жаҳон Кубогини қўлга киритди

Кеча 16:576921 Дақиқа

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган FIDE Жаҳон Кубоги финалида Жавоҳир Синдоров ғолиб бўлди.

Жавоҳир Синдоров Жаҳон Кубогини қўлга киритди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган FIDE Жаҳон Кубоги–2025 мусобақаси Ўзбекистон шаҳмат мактаби учун яна бир тарихий натижа билан якунланди. Финалда Жавоҳир Синдоров хитойлик рақиби Вей Йига қарши ҳал қилувчи баҳс олиб борди.

Жавоҳир Синдоров (рейтинги 2721, 25-ўрин) ва Вей Йи (рейтинги 2752, 11-ўрин) олган  ўртасидаги икки партия ҳам 1:1 ҳисобидаги мувозанат билан тугади. Бу эса ғолибни аниқлашни тай-брейк босқичига қолдирди.

Тезкор шахматда Синдоровнинг устунлиги яққол кўзга ташланди. У рақибининг хатоларини ўз вақтида баҳолаб, муҳим позицияларда ташаббусни қўлга олди ва тай-брейк сериясини ишончли тарзда ўз фойдасига ҳал қилди. Шу тариқа, ёш ўзбек гроссмейстери илк бор Жаҳон Кубоги ғолиблигини қўлга киритди.

Теглар

Мавзуга оид

Жавоҳир Синдоров Жаҳон Кубогини қўлга киритди | Vaqt.uz