Logo

ЖЧ-2026. Германия сенсацион тарзда Парагвайга мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди

Бугун 04:351 дақиқа

Мундиалларда ҳеч қачон пеналтилар сериясида ютқазмаган Германиянинг анъанасига барҳам берилди.

ЖЧ-2026. Германия сенсацион тарзда Парагвайга мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди

Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида дастлабки кутилмаган натижа рўй берди.

Германия ва Парагвай ўртасидаги ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди. Пеналтилар сериясида эса Лотин Америкаси жамоаси ғалабани илиб кетди. Европаликлар Ҳавертц, Волтемаде ва Та «лотерея»да гол ура олишмади.

Шу тариқа «немис машинаси» мундиалларда илк бор серияда ютқазиб, уйига равона бўлди.

Парагвай 1/8 финалда Франция — Швеция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

ЖЧ-2026. 1/16 финал
Германия — Парагвай 1:1
Пеналтилар серияси — 3:4.

29 июн, Фоксборо.
Голлар: Ҳавертц (54) — Энсисо (42).
Германия — Нойер, Киммих, Рюдигер (Тиау, 110), Та, Браун, Нмеча (Горетцка, 46), Павлович (Антон, 79), Сане (Волтемаде, 88), Ундав (Мусиала, 63), Виртц (Амири, 110), Ҳавертц.
Парагвай — Гилл, Касерес (Охеда, 99), Гомес, Канале, Алонсо (Балбуэна, 120+2), Кубас, Алмирон (Веласкес, 91), Бобадиля (Санабриа, 99), Галарза, Энсисо (Маурисио, 57), Авалос (Кабаллеро, 55).
Огоҳлантиришлар: Кубас (65), Ҳавертц (106), Мусиала (115), Галарза (117).

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Мавзуга оид

ЖЧ-2026. Германия сенсацион тарзда Парагвайга мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди | Vaqt.uz