Жиззахга овга борган самарқандлик эркак шеригини чўчқа деб ўйлаб отиб қўйди
10.10.2025 | 21:473 дақиқа
Воқеа кечаси соат 22:00 да содир бўлган.

Жорий йил 5 октябр куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманида ов вақтида қуролдан тасодифан отилган оқибатида 30 ёшли фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда воқеадан хабардор Vaqt.uz мухбири хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кечаси соат 22:00 да Мирзачўл тумани Гулзор қишлоғида содир бўлган. Самарқанд вилояти Иштихон тумани, Намуна МФЙда яшаовчи О.М., Ф.А., Ф.Т. ва Т.Г. ов қилиш мақсадида келиб, ёввойи чўчқа отмоқчи бўлган. Улар қамишлар орасида ўтирган вақтда Ф. А. қамишлар орасидани келаётган О. М.ни “ёввойи чўчқа” деб ўйлаб, унга қарата ўзига тегишли бўлган МР-27 ЕМ-1С, серия рақами 232720043 рақамли ов қуролида бир маротаба ўқ отган.
Ўқ марҳумнинг чап орқа қисмига тегиб, Мирзачўл тумани тиббий бирлашмасига кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ички ишлар маълумотларига кўра, қурол қонуний тарзда расмийлаштирилган бўлиб, унинг серия рақами 232720043 ва берилиш санаси 2023 йил 27 октябрга тўғри келади. Ҳалок бўлган О.М. 1995 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган бўлиб, маълумоти ўрта, оила қурмаган ва аввал судланмаган.
Мирзачўл туман ИИБ Техник қидирув-қутқарув гуруҳи хабарига кўра, терговолди текширув ишлари бошланган.





