add

Касбий таълим агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди

Ҳукумат қарори билан янги ташкил этилган агентлик раҳбариятига қатор тайинловлар амалга оширилди.

Касбий таълим агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, Шиҳназар Шарофаддинов Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, Касбий таълим департаменти бошлиғи вазифасини бажариб келган.

Шунингдек, Авзалхон Абдуллахонов агентлик директори ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Касбий таълим агентлигининг Молия-иқтисодиёт ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Касбий таълим агентлиги 2025 йил кузида ташкил этилган бўлиб, ҳозирда унга Азимжон Ҳусанов раҳбарлик қилмоқда. Агентликнинг асосий вазифалари касбий таълим тизимини замонавий талабларга мослаштириш, меҳнат бозори эҳтиёжларига йўналтирилган кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини оширишдан иборат.

Маълумот учун, агентликни ташкил этиш ташаббуси 8 сентябр куни Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда илгари сурилган. Дастлаб агентлик Вазирлар Маҳкамаси қошида фаолият юритиши режалаштирилган эди. Бироқ 23 октябр куни давлат раҳбари агентликнинг вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилаб берувчи тегишли фармонни имзолади.

Теглар

Мавзуга оид