Кейинги кунларда ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

15.07.2025 | 10:203 дақиқа

Ўзгидромет 17–20 июл кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши ҳақида шошилинч огоҳлантириш билан чиқди. Ҳарорат кўрсаткичлари айрим ҳудудларда 45 даражагача етиши мумкин.

Кейинги кунларда ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 17–19 июл кунлари мамлакат ҳудудига жанубий йўналишдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳақида шошилинч баёнот берди. Бу даврда ҳарорат меъёрдан анча юқори бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, 17 июлда республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида, 18–20 июль кунлари эса мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40–43 даражагача, айрим жойларда эса 44–45 даражагача кўтарилади. Ichiga Бундан ташқари, шамол тезлиги ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол 13–18 метр/соатгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол чанг-тўзонлар билан бирга кечиши эҳтимоли ҳам бор. Мутахассислар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга, куёш тўғридан-тўғри тушадиган вақтларда кўчада юрмасликка, суюқлик истеъмолини оширишга ва камонли жойларда бўлишга чақирмоқда. Қайд этиш жоиз, бу даврда энергетика, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларидаги ташкилотлар ҳам юқори ҳарорат сабабли узлуксиз иш режимини таъминлашга тайёр бўлиши керак.

Теглар

Мавзуга оид