«Коллеж деган бало»: Эски тизимнинг ўзи хатомиди ёки ижро барбод бўлдими?
«Фикр вақти»нинг янги сонида таълим экспертлари Умид Эшмуҳаммедов ва Хуршид Тўхтаназаров билан биргаликда коллежларнинг тугатилиш сабаблари ҳамда уларнинг ўрнини эгаллаган техникумлар самараси таҳлил қилинади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллик тантаналари арафасида президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларининг бир гуруҳини мукофотлади ва улар билан масофадан учрашув ўтказди. Учрашувда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам сўз олди ва охирги ўн йилликда мамлакатда қилинган турли ислоҳотлар, жумладан, конвертация, касб-ҳунар коллежлари тугатилиб, унинг ўрнида техникумлар очилиши, Ўзбекистоннинг қўшнилар билан алоқалари яхшилангани каби ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Турдимовнинг ислоҳотларни сана асносида касб-ҳунар коллежларига нисбатан «Аввал коллеж деган бало бўларди — ҳаммани кўчада қолдирган» мазмунида айтган фикрлари видео тарқалиши билан бу тизим ҳақида шундоқ ҳам мавжуд бўлган баҳсларни яна бир бор жонлантирди. Жумладан, тармоқ фойдаланувчилари, таълим таҳлилчилари орасида унинг бу фикрини маъқуллаганлар ҳам, аксинча, эски тизим афзалликларини санаганлар ҳам кўп бўлди.
Fikr vaqti’нинг навбатдаги сони шундай баҳслардан келиб чиққан ҳолда, ўз вақтида 15–16 ёшли ўсмирларни барвақт ижтимоий ва касбий муҳитга олиб кириши билан эътироф этилган 3 йиллик коллежлар, таълимдаги 9+3 тизими ва бу тизимнинг тугатилиш сабаблари, унинг муқобилида пайдо бўлган тўлиқ 11 йиллик мактаб таълими ва техникумлар тизими мавзуларига бағишланди. Дастур меҳмонлари таълим экспертлари — Умид Эшмуҳаммедов ва Хуршид Тўхтаназаров бўлди.
Теглар






