M2M ўтказмаларда комиссия камайадими?

Марказий банк M2M ўтказмаларда комиссияларни белгилашга аралашмаслигини маълум қилди ва расмий изоҳ берди

M2M ўтказмаларда комиссия камайадими?

1 апрелдан йирик тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказиш режалари фонида, ўзидан ўзига (M2M) ўтказмаларда комиссияларни камайтириш ёки ноллаштириш ҳақида Vaqt.uz мухбири савол берди. Бунга Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига комиссия миқдорини мажбурий тарзда белгилаб бериш ваколатига эга эмас. Яъни регулятор банкларга «комиссияни ошир, тушир ёки нол қил» деб кўрсатма бера олмайди.

«Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига комиссияни қандай белгилаш бўйича топшириқ бера олмайди», — дейди Марказий банк раиси биринчи ўринбосари.

Шу билан бирга, у account-to-account, яъни ҳисоб рақамдан ҳисоб рақамга тўғридан-тўғри ўтказмалар учун техник имкониятлар аллақачон яратилганини маълум қилди. Эндиликда бу тизимдан фойдаланиш банкларнинг ўзига боғлиқ экани қайд этилди.

«Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахсларга уларнинг банк ҳисобварақлари орқали реал вақт режимида тўғридан-тўғри ўтказмаларни амалга ошириш имконияти яратилгани ҳақида бугун расман хабар берилади», — дейди Марказий банк раиси биринчи ўринбосари.

Ҳозирча Марказий банк буни эълон қилмади.

Теглар

Мавзуга оид