add

Марказий Осиёдаги энг катта аэропортга метро линияси тортилади

Шавкат Мирзиёевга кўра, шунда аэропортга 25 дақиқада етиб бориш мумкин бўлади.

Марказий Осиёдаги энг катта аэропортга метро линияси тортилади

Янги Тошкент халқаро аэропортига метрополитен линиясини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 октабр куни лойиҳа билан танишиш давомида маълум қилди, дея хабар берилди «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида.

Қайд этилишича, аэропорт Тошкент ва Янги Тошкент туташган ж жойлашган бўлиб, унга энг кўпи билан 25 дақиқада етиб бориш мумкин, масофа 24 километрни ташкил этади. Ҳисоб-китобларга кўра, янги аэропорт қурилиши ва ҳаво паркини 105 тадан 180 тагача ошириш Ўзбекистон иқтисодиётига йилига 770 млн доллар даромад келтиради.

«Танлаган жойимиз хавфсизлик, учиш ва қўниш нуқтайи назаридан энг мўътадил жой. Бу Тошкент ва Тошкент вилояти ўртасидаги чорраҳа — кўпи билан 25 дақиқада етиб бориш мумкин, оралиқ — 24 км. Лекин, шаттл қўямиз, худо хоҳласа, метро қўямиз. Ҳаммасини ҳамоҳанг, биз кутганимиз каби амалга оширамиз», — деган президент.

Шунингдек, давлат раҳбари келгуси беш йил ичида 75 та янги самолёт сотиб олиниши режалаштирилаётганини маълум қилди. 2030 йилга қадар йўналишлар сонини 230 тага, ички ва халқаро парвозлар сонини эса йилига 200 мингтага етказиш кўзда тутилмоқда.

Кўрсатувда янги аэропорт кўлами 16 та Tashkent City ёки 1580 та футбол стадиони ёки Учтепа туманининг тенг ярмига тенг бўлиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 15 октябр куни президент Шавкат Мирзиёев янги Тошкент халқаро аэропорти пойдеворига капсула қўйиб, қурилишини бошлаб берган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Марказий Осиёдаги энг катта аэропортга метро линияси тортилади | Vaqt.uz