add

Марказий Осиёнинг бир нечта банки ЕИ санкциялари остида қолди

23.10.2025 | 18:205831

Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондаги бир нечта банклар «қора рўйхат»га киритилди.

Марказий Осиёнинг бир нечта банки ЕИ санкциялари остида қолди

Европа Иттифоқи Россияга қарши навбатдаги — 19-пакет санкцияларини тасдиқлади. Янги чекловлар нафақат Россия молиявий муассасаларига, балки Марказий Осиёдаги айрим банкларга ҳам тааллуқли бўлди.

Маълумотларга кўра, «қора рўйхат»га Қозоғистондаги ВТБ банки, Беларусдаги ВТБ шуъба корхоналари, шунингдек, «Альфа-банк», Қирғизистоннинг «Толубай банк»и ва «Евроосиё жамғарма банки» киритилган.

Тожикистондан эса «Душанбе Сити», «Спитамен Банк» ҳамда «Коммерсбанк» санкция рўйхатига қўшилган. Европа Иттифоқи ҳужжатларида таъкидланишича, бу молиявий институтлар Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни айланиб ўтишда иштирок этган бўлиши мумкин.

Шунингдек, криптовалюта платформаси «Payeer» ҳам Европа Иттифоқи томонидан санкцияга учради. Брюсселнинг маълумотича, ушбу сервис Россия билан молиявий операцияларни амалга оширишда воситачилик қилган ҳолда санкция тизимини бузган.

Янги чекловлар 2025 йил 12 ноябрдан кучга киради.

Теглар

Мавзуга оид

Марказий Осиёнинг бир нечта банки ЕИ санкциялари остида қолди | Vaqt.uz